empty
 
 

Буқа учрашувчи шамлари

Одатда модиль графикда нархлар пасайишида пайдо бўлади. Бундай моделнинг биринчи куни учун қора шам билан тавсифланади. Кейинги куннинг очилиш нархи кескин тушиб кетади, шунинг учун пасайтирувчи трендга катта аванс қилиш мумкин. Учрашувчи буқа шамлари сингиб ўтувчи буқа шами концепциясига ўхшаш, бундан иккинчи кунидаги нарх кўтарилиши даражаси мустасно.

Учрашувчи шамлар биринчи куннинг ёпилиш нархи даражасигача кўтарилади, бунда иккинчи куни сингиб ўтувчи шам биринчи кун танасининг ярмидан нарироққа кетади. Бироқ сингиб ўтувчи шам учрашувчи буқа шамларига нисбатан анча муҳимдир. Шунингдек, бу моделни бўйин чизиғи яқинидаги модиль билан янглиштирмаслик керак.

Айиқ учрашувчи шамлари

"Учрашувчи шамлар" модели ҳам "Қора булутлар" моделига жуда ўхшайди. Учрашувчи айиқ шамлари янги максимумда очилади, кечаги кун ёпилиши содир бўлган ўша даражада, қора булутлар ўрта нуқтадан пастга тушганда ёпилади.

Моделни қандай қилиб ажратиб олиш мумкин?

1. Иккала шамнинг жисмлари жорий тренд йўналишида жойлашади.
2. Биринчи шамнинг ранги доим трендни акс эттиради: қора ранг пасайтирувчи трендни англатади, оқ ранг эса кўтарилувчи трендга хосдир.
3. Иккинчи шам қарама-қарши рангга эга.
4. Иккала кундаги ёпилиш нархлари мос тушади.
5. Иккала кун узун бўлиши керак.

"Учрашувчи шамлар" модели орқасида турадиган сценарийлар ва психология қонун-қоидалари

Узун қора кун шаклланишида бозорда пасайтирувчи тренд устунлик қилади, ва бу кун мазкур тренд контекстида тўла бўлади. Кейинги кун пастга узилиш билан очилади. Нархалар аввалги кун даражасида ёпилиши учун нархлар бутун кун мобайнида ўсади. Бу ҳолда тренднинг орқага бурилиши эҳтимоли жуда юқори. Агар учинчи куни яна ҳам юқорида очилса, тасдиқ олинади.

Моделнинг мослашувчанлиги

Мазкур модель иккита узун шамдан иборат бўлади. Аммо кўпчилик ҳолларда иккинчи кун биринчи кундан қисқа бўлади. Эҳтимол, бу моделнинг ишончлилигига деярли таъсир қилмайди: барибир тасдиқ бўлиши зарур. Ҳаммадан яхшиси, ҳар бир кун ёпилиши марибозани ифодалагани яхши.

Моделнинг шакл алмашиниши

"Учрашувчи шамлар" модели ягона шамга келтирилади, у моделнинг талқинини қўллаб-қувватламайди. Бу ягона шам биринчи шамли моделга ўхшаш бўлиб, аммо унинг сояси иккинчи кун йўналиши бўйича узаяди. Ўзгартириш моделнинг ўзини қўллаб-қувватлабгина қолмай, балки унинг кучи етарли эмаслигини ҳам кўрсатмайди.

Жинсдош моделлар

"Учрашувчи шамлар"нинг қарама-қарши - бу "Ажратувчи шамлар" бўлиб, у давом эттириш моделини ифодалайди. Бундан ташқари, агар иккинчи тананинг биринчи тана ичига сингиши юз берса, у ҳолда бу модель қора булутларга ёки сингиб ўтувчи шамга айланиши мумкин.

Учрашувчи шамларнинг буқа паттерни
Учрашувчи шамларнинг буқа паттерни
Учрашувчи шамларининг айиқ паттерни
Учрашувчи шамларининг айиқ паттерни

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.